ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!

Ҳурматли азиз, қадри баланд қадрдонлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда илм ўрганиб, изланиш ва янгилик яратишдан чарчамайдиган талаба-ёшлар. Кириб келаётган янги 2016 йил билан барчангизни институт раҳбарияти ва жамоат ташкилотлари номидан самимий муборакбод этаман. Қолаверса, жамоамизнинг забардаст, эрксевар, фидоий, жонкуяр Ватан ҳимоячиларимизни ҳам янги йил билан бир қаторда яқинлашиб келаётган «Ватан ҳимоячилари куни» билан ҳам чин юракдан қутлайман.

Continue reading

Posted in Uncategorized | Comments Off

ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИШЛАБ-ЧИҚАРИШ ЎЗАРО ИННОВАЦИОН ҲАМКОРЛИК САМАРАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 ноябрдаги 47 сонли, 2015 йил 18 ноябрдаги 49-сонли мажлис баёнлари, 2015 йил 23 ноябрдаги 07-07/1-388-сонли топшириғи, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 12 ноябрдаги 448-сонли, 27 ноябрдаги 461-сонли буйруқ- лари ҳамда ТТЕСИ ректорининг мос равишда 2015 йил 19 ноябрдаги 344-сон ва 1 декабрдаги 362-сон буйруқлари таълим, академик фан ва ишлаб чиқариш инновацион корпоратив ҳамкорлиги ишларини янги босқичга кўтариш борасидаги вазифаларни юклади.

Continue reading

Posted in Soha yangiliklari | Comments Off

“ВАҚТ ОЛИЙ ҲАКАМ”

Тинч ва осуда юртимизда кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий белгиси эканлигини ўзи ҳам бир бахтдир. Жорий йилнинг муҳтарам юртбошимиз томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” деб аталиши ва ўз ўрнида Давлат дастури асосида бир қатор ижобий ишларни амалга оширилиши кексаларимизга бўлган эътиборнинг бир ифодасидир.

Continue reading

Posted in Uncategorized | Comments Off

YANGI MAQSADLAR SARI DADIL QADAMLAR

Siz hayotni sevasizmi? Orzularingizni hammasiga nega yetishaolmayapsiz? O‘z maqsadingiz sari dadil qadam tashlashdan, kurashishdan cho‘chiyapsizmi? Unda sizga muammolaringizni yechishga yordam beradigan, hayotingizni o‘zgartirib yuboradigan insonni tanishtirishga ijozat bersangiz.

Continue reading

Posted in Itodor va ilhom | Comments Off

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Инсон ҳаётида унутилмас кунлар кўп бўлади. Уларнинг ичида энг унутилмас бу дийдор-устозлар, дўстлар, шогирдларнинг учрашувидир. Кўп йиллар мобайнида учрашмаган инсонлар кўришганда яна шунча йилга ёшаради. Нафақат ёшида, балки руҳида ҳам ёшариш бўлади. 2015 йил 18 ноябр куни институтимизнинг “Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси” кафедраси томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” ва “Ёшлар ўртасида маънавий муҳитни соғломлаштириш” Давлат дастурларига бағишланган “Уч авлод учрашуви” ташкиллаштирилди. Учрашувда кафедрамизнинг собиқ битирувчилари институтимизга бир неча йиллар давомида ва Тошкент Педагогика Университетида ректорлик қилиб келган, техника фанлари доктори, профессор Бахром Гафурович Қодиров, ТТЕСИ ректори, Гулистон Давлат Университети ректори, Олий таълим вазири ўринбосари, Олий таълим вазири лавозимларида ишлаб келган профессор Азимжон Парпиевич Парпиев, “Узенгилсанлойиҳа” илмий текшириш институтида 10 йил директорлик қилган, т.ф.н. Х.И.Иноғомов, “Пахтажин” ҳиссадорлик жамияти етакчи мутахассиси Шавкат Алиакбаров, “Пахтасаноат илмий маркази” директор муовини, т.ф.н. Бўриев Рахим Ахмедович, бир неча йиллар Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти ректори бўлиб ишлаган, ҳозирда кафедрамизни мудири, т.ф.д. профессор Мухсин Тожиевич Хожиевлар ва кафедрамизнинг барча профессор-ўқитувчилари, мутахассисликни мукаммал эгаллаётган иқтидорли талабалари иштирок этдилар. Учрашув жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди.

Continue reading

Posted in 2015-yil "Keksalarni e'zozlash yili" | Comments Off